Иқтисодиёт | 08:34 / 04.09.2025
4078
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Хитой «Сила Сибири - 2» бўйича меморандумни имзолади

Ушбу меморандум юридик жиҳатдан мажбурият юклайди.

Фото: Sergei Bobylev/Sputnik/dpa/picture alliance

Россия Хитой ҳудудида «Сила Сибири - 2» газ қувури ва Мўғулистон орқали «Союз-Восток» транзит газ қувурини қуриш бўйича қонуний кучга эга меморандумни имзолади. Бу ҳақда Пекинда уч давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг «Газпром» раҳбари Алексей Миллер маълум қилди.

«Лойиҳа Россиядан Мўғулистон орқали йилига 50 миллиард куб метр газ етказиб беришга имкон беради», — дея Миллернинг сўзларидан иқтибос келтирган «Интерфакс». Транзит келишуви 30 йил муддатга амал қилиши кутилмоқда.

Имзолаш Россия, Хитой ва Мўғулистон раҳбарлари – Владимир Путин, Си Жинпинг ва Ухнаагийна Хурэлсуханинг уч томонлама саммити фонида бўлиб ўтди. Бу форматдаги музокаралар еттинчи марта ўтказилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид