Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 23 ёшли ҳомиладор аёлнинг ўлими юзасидан маълумот берилди
Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Касби туманида 23 ёшли аёл ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 18 декабр куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан туман ИИБга «Майманоқ» МФЙда яшаган, 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этгани ҳақида хабар берилган.
Ҳозирда марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда аёлнинг ҳомиладор экани ва эри хорижга ишлаш учун кетгани айтилган.