Ўзбекистон | 11:53 / 20.12.2022
2602
4 дақиқада ўқилади

Beeline Uzbekistan VISA халқаро тўлов тизимидан мукофот билан тақдирланди

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan ўз иловасидаги виртуал карталар учун VISA халқаро тўлов тизими мукофотини қўлга киритди. Beeline VISA виртуал картасидан исталган онлайн-дўконларда ва онлайн хизматларда харидлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Халқаро VISA тизими Beeline Uzbekistan компаниясини Beeline VISA лойиҳасида виртуал карталарни чиқариш имконияти ва тўловлар ҳажмини оширишни муваффақиятли амалга оширганлиги муносабати билан муносиб тақдирлади. Биргина ўтган йилнинг ўзида Beeline виртуал картасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган транзакциялар сони 2,5 баробарга ошган. Амалга оширилаётган онлайн тўловлар ҳажми ҳам рекорд даражада 500 фоизга ошди. Бу виртуал карталарни чиқариш имконияти ва тўловлар ҳажмини ошириш лойиҳасини муваффақиятли амалга оширгани учун Deep partnership мукофотини олиш имконини берди.

Beeline абонентлари учун банк карталарини очишнинг турли усулларини тақдим этиш компания учун стратегик вазифа ҳисобланади, чунки карталардан, жумладан, халқаро тизимлардан фойдаланмайдиган аҳоли улуши ҳамон катта. Бундай муаммоларни ҳал қилиш учун Beeline digital-оператори VISA виртуал картасини тақдим этиш хизматини ишлаб чиқмоқда. Уни исталган жойдан тўғридан тўғри Beeline Uzbekistan («Мой Beeline») иловасида очиш мумкин ва у орқали онлайн хизматлар ва дўконларда харидларни амалга ошириш осон.

“Хизмат фойдаланувчилар орасида машҳур бўлиб бормоқда, уларнинг сони 10 фоизга ошди, ўртача тўлов эса йил давомида бир неча баробар ошди. Тўловлар хавфсизлиги авторизациядан олдин шахсни тасдиқлашнинг қўшимча даражасини таъминловчи хавфсиз 3-D Secure протоколи билан кафолатланади. Бу Beeline'нинг рақамлаштириш тизимидаги яна бир муҳим қадамдир. Келгуси йилда биз VISA билан ҳамкорликни фаол ривожлантиришни ва финтеч соҳасида бозорга мақбул ечимларни таклиф қилишни режалаштирмоқдамиз”, - деди Beeline Uzbekistan мобил молиявий хизматлар бўлими раҳбари Кайыржан Кожалы.

 

3-D Secure (3DS) ҳимоя хизматидан фойдаланилганда, тўловни амалга оширишда савдогар, карта эмитенти ва истеъмолчи ўртасида хавфсиз маълумотлар алмашинуви таъминланади. Карта эгасининг шахси «Мой Beeline» хизматида паспорт ёки ID-карта ёрдамида тасдиқланади. Бевосита иловада Ўзбекистон молиявий хизматлари орқали картани тўлдириш, шунингдек, VISA Direct хизматидан фойдаланиш, яъни Beeline VISA картасидан бошқа исталган VISA картасига пул ўтказиш мумкин. Фойдаланувчи иловадаги барча транзакцияларни реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин.

 

Beeline Visa картаси ҳақида батафсил маълумот билан  digital-операторнинг расмий сайтида ёки iOs ва Android учун Beeline Uzbekistan иловасида танишиб чиқиш мумкин.

 

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама

Мавзуга оид