Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мессининг Instagram пости рекорд даражада лайк йиғди
Аргентина миллий жамоаси сардори Лионел Мессининг Instagram ижтимоий тармоғида жаҳон чемпионатидаги ғалабаси ҳақида ёзган пости рекорд даражада кўп «лайк» йиғди.
Мессининг Аргентина миллий жамоаси ғалабасини байрам қилаётган футболчилар сурати жойлаштирилган постига ҳозирги вақтда 63 миллиондан ортиқ «лайк» босилган.
Олдинги рекорд world_record_egg аккаунтига тегишли бўлиб, оқ фондаги оддий тухум сурати 56,2 миллион «лайк» тўплаган эди.

«Жаҳон чемпионимиз! Мен буни жуда орзу қилардим, шунчалик хоҳлардимки, ҳалигача ишонмаяпман», - деб ёзди Месси сурат тагида. У ўз оиласига ва жамоани қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди ва бу алоҳида футболчининг эмас, балки бутун жамоанинг ғалабаси эканини таъкидлади.
18 декабр куни Қатардаги «Лусаил» стадионида Франция ва Аргентина миллий жамоалари ўртасида ЖЧ-2022 финали ўтказилди. Жамоалар асосий вақтда дуранг ўйнашди, аммо Аргентина пеналтилар сериясида ғалаба қозона олди. Бу аргентиналикларнинг тарихдаги учинчи ғалабаси бўлди. Бундан олдин улар 1978 ва 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлишган эди.
Мавзуга оид
20:57 / 22.05.2026
Месси тарихдаги иккинчи миллиардер футболчи бўлди
22:18 / 19.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқолмади
23:46 / 16.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги яримфиналига чиқди
22:57 / 13.05.2026