Ўзбекистон | 12:25 / 23.12.2022
8057
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Малайзия «Умра+» доирасида биргаликда ишлашни бошлайди

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзия сайёҳлик компаниялари ва туроператорлари уюшмаси (МАТТА) вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Малайзия томони Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналишларини оммалаштириш ва «Самарқанд – Янги Ўзбекистон сайёҳлик дарвозаси» янги брендини, маданий туризм, зиёрат туризми, этнотуризм, қиш туризми, «Умра+» ва тадбиркорлик туризми (MICE) турпакетлари доирасида биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

МАТТА вакиллари ўзбек томонини Жоҳор-Баҳру ва Куала-Лумпур шаҳарларида бўлиб ўтадиган МАТТА Fair 2023 туризм ярмаркаларида иштирок этишга таклиф қилди.

МАТТА Fair минтақадаги энг йирик ва машҳур B2C (Business to Customer) савдо ярмаркаси бўлиб, унда 1200 дан ортиқ Малайзия сайёҳлик компаниялари ҳамда 50 га яқин меҳмонхона ва курорт компаниялари иштирок этади. Тадбир иши билан ҳар йили 100 мингга яқин киши танишади.

Давра суҳбати якунлари бўйича Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан 2023 йил февраль ойида Малайзия сайёҳлик компаниялари учун танишув инфотури, икки мамлакат сайёҳлик компаниялари ўртасида турпакетларни ишлаб чиқиш ва янада диверсификация қилиш бўйича B2B учрашувини ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид