Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларга давлат идораларида ишлашга рухсат берилди
Бу вақтинчалик чора бўлиб, 2024 йил ёзигача амал қилади.
Икки фуқаролиги бўлган шахсларга Россиянинг давлат ва муниципал муассасаларида ишлашга рухсат берувчи қонун Федерация Кенгаши томонидан маъқулланди.
Янги қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва иккинчи фуқаролиги ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинмаган ҳар қандай Россия фуқароси давлат хизматчиси бўлиши мумкин.
«Сенаторлар чет эл фуқароларини, шунингдек, бир вақтнинг ўзида чет эл фуқаролигига эга бўлган Россия Федерацияси фуқароларини давлат ёки муниципал хизматга қабул қилиш масалаларини тартибга солиш бўйича «Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Федерал қонунни маъқулладилар», дейилади Кенгаш веб-сайтида.
Аниқлик киритилишича, давлат ва муниципал хизматчилар, хорижий давлат фуқаролигига эга бўлган мансабдор шахслар ва хизматчилар 2024 йил 30 июнгача хизмат қилиши ёки иш жойини эгаллаши мумкин.
Агар ушбу санадан кейин 5 иш куни ичида чет эл фуқаролиги тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаса, улар бир томонлама тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.
Мавзуга оид
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026