Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни 27 декабр кунги мажлисда кўриб чиқади
Мажлисда 2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги, Ўзбекистон ва Туркия ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битим ва бошқа бир қатор қонунларни кўриб чиқиш режалаштирилган.
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 27 декабр куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат Кенгашининг 23 декабр кунги мажлисида қарор қабул қилинган.
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалалар муҳокамаси режалаштирилган.
«Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар, шунингдек, «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги, «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир», дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.
Шу билан бирга навбатдаги ялпи мажлисда «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Туркия Республикаси ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, сенаторлар томонидан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.
Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026