Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада машинасида қасддан оддий аскарни уриб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди
Ҳайдовчи ҳарбий хизматчи талабига бўйсунмасдан, Cobalt машинасида чегара постини бузиб ўтган.
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини уриб кетгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Фарғона вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, И.М. Cobalt машинасини бошқариб бориб, Тоштепа кўчасида жойлашган ҳарбий қисмга қарашли чегара қўриқлаш постига яқинлашган вақтида постда хизмат олиб бораётган муддатли ҳарбий хизматчи Д.Ў.нинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан, ўтиб кетган. Ҳарбий хизматчи алоқа воситаси орқали ўзидан 200 метр узоқликда хизмат вазифасини олиб бораётган оддий аскар А.Т.га Cobalt машинаси унинг қонуний талабига бўйсунмасдан чегара постини бузиб ўтгани ҳақида хабар берган.
Оддий аскар А.Т. эса машинани тўхтатиш учун унга тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайдовчи И.М. унга қараб ҳаракатланиб бориб, машинанинг олд қисми билан қасддан уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган. Оддий аскар олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
17:55 / 03.07.2026
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:14 / 24.06.2026