Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Украиналиклар ҳар қандай сценарийга тайёр бўлиши керак
Украина президенти Володимир Зеленский видеомурожаатида ватандошларини «ҳар қандай сценарийга тайёр бўлишга чақириб, йил охиригача Россия армиясининг янги ҳужумлари хавфи борлигини таъкидлади.
«Россия бу йил қўлидан келган ҳамма нарсани йўқотди. Лекин у ўз йўқотишларини мамлакатимизга ракета ҳужумларидан сўнг ўз тарғиботчиларининг ичиқоралиги билан қоплашга ҳаракат қилмоқда», - дея огоҳлантирди Украина давлати раҳбари.
Бундан олдин Американинг The Washington Post (WP) газетаси Оқ уй Россия-Украина урушини эҳтимолий тугатишнинг учта вариантини муҳокама қилаётгани тўғрисида хабар берганди.
Газетанинг таъкидлашича, ушбу уч модел ҳар бирининг АҚШ маъмуриятида тарафдорлари бор. Уларнинг барчаси Украинани Россия агрессиясига қарши курашда қўллаб-қувватлайди, аммо Киев тинчликка эришиш учун назарий жиҳатдан қандай ён бериши мумкинлиги ҳақида турли фикрларга эга.
Урушни тугатишнинг биринчи модели халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Россия қўшинларини Украинанинг барча ҳудудидан олиб чиқиб кетишни назарда тутади ва президент Володимир Зеленский айнан шундай тинчлик режасини таклиф қилган.
Иккинчисига кўра, жорий йилнинг 24 февралига қадар мавжуд бўлган вазият тикланиши керак, яъни Донбасс ва Қримнинг бир қисми Россия назорати остида қолади.
Учинчи модель Украина томонидан босиб олинган барча ҳудудларни озод қилишни назарда тутади, Қримдан ташқари, бу масала музокараларда ҳал қилиниши керак.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026