Жаҳон | 17:37 / 27.12.2022
16594
4 дақиқада ўқилади

Зарбага тайёрланаётган бахмутликлар, жангчиларни қутқараётган шифокорлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 306-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

Украина ТИВ Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолигидан чиқарилиши ташаббуси билан чиқмоқчи. БМТ уставида ҳамон Россия ташкилот ХК аъзоси сифатида кўрсатилмаган - бунинг ўрнига СССР номи келтирилган.

Саратов областидаги Энгелс аэродромида украинлар дрони уриб туширилди. РФ мудофаа вазирлиги уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Бу бир ой ичида ушбу авиабазага уюштирилган иккинчи дронлар ҳужумидир. Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг айтишича, Украина қуролли кучлари Энгелс аэродромига зарба бериш орқали россиялик ҳарбийларнинг 26 декабр куни Украина инфратузилмаларини ўққа тутиш режасини чиппакка чиқарган.

Давлат думаси хорижга кетган россияликлар ўзини ўзи иш билан банд қилган фуқаро сифатида кам солиқ тўлашини тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Депутатлар шунингдек, хорижга кетган тадбиркорлар учун ҳам солиқларни оширмоқчи.

Путин Медведевни РФ ҳарбий-саноат комиссияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлади. Ушбу лавозим РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари учун махсус ташкил этилган.

Россияда Bellingcat раҳбари, болгариялик журналист-суриштирувчи Христо Грозевга нисбатан Россия армиясини обрўсизлантирувчи фейклар тарқатиш ҳолати бўйича жиноий иш очилди. Россия ИИВ уни қидирувга берди.

Украинада тинч аҳолини ўлдирганини тан олган россиялик ҳарбий Даниил Фролкин Россия армияси тўғрисида «фейк» маълумот тарқатишда айбланди.

Бахмутда отишмаларга тайёрланишмоқда

Бахмут аҳолиси вакиллари отишмалар чоғида деразалар тўкилиб кетмаслиги учун дўконлар ойналарини қум тўлдирилган қоплар билан тўсишмоқда. Россия Бахмут атрофида ҳарбий техникаларининг катта қисмини тўплаган ва бу йўналишга сафарбар қилинганлар ва Вагнер аъзоларини ташлаган. Аммо Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти таҳлилчилари ҳисоблашича, Россия армияси ўқ-дори етишмовчилиги ва шахсий таркибдаги улкан йўқотишлар туфайли Бахмут ҳудудидаги юришни юқори темпда давом эттириши қийин бўлади. 
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутдаги ҳарбий ҳоспитал

Сўнгги ойларда Бахмут атрофида шиддатли жанглар кечмоқда ва кўплаб ҳарбийлар яраланмоқда. Қуйида шифокорлар уларга қандай ёрдам кўрсатаётгани акс этган суратлар.

Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари

Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Херсон атрофидаги қишлоқлар аҳолиси ҳаёти

Посад-Покровское қишлоғида яшовчи Володимир Ковалов уйини иситиш учун велосипедида шох-шабба ташияпти. Россия қўшини Посад-Покровскоени март ойи бошида эгаллаганди, аммо ой ўрталарига келиб Украина қуролли кучлари қишлоқни ўз назоратига қайтаради. Украина нашрлари ёзишича, Посад-Покровскоеда бирорта уй бутун қолмаган. Аммо аҳоли барибир шу уйларга қайтмоқда. 
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Посад-Покровскоеда яшовчи Татьяна Ковалова мураббо тайёрламоқда
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Володимир ва Татьяна Ковалова сув ҳам, электр ҳам бўлмаган уйи олдида
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Посад-Покровскоедаги вайрон бўлган уй
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Посад-Покровское аҳолиси учун ўтин тарқатиш жараёни. ТСН нашри ёзишича, урушга қадар ушбу қишлоқда уч минг киши яшаган — ҳозирда бу ерда 170 киши қолган
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид