Жаҳон | 17:24 / 28.12.2022
24887
5 дақиқада ўқилади

Ўқлар ёмғири остидаги Бахмут ва ўтин қилаётган аскарлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 307-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Донецк областининг россияликлар назоратидаги Макийивка шаҳарчасида саккиз кишидан иборат оила аъзолари отиб ташланди, ўлдирилганларнинг 3 нафари болалар эди. Тергов қўмитаси жиноий иш очган. Маҳаллий ИИВга кўра, ушбу иш доирасида макеевкалик уч киши қўлга олинган. Муқаддам судланган бу шахслар талончилик мақсадида ушбу жиноятни содир этишганини тан олишган.
  • Мухолиф сиёсатчи Иля Яшин Удмуртиянинг Ижевск шаҳридаги қамоқхонага ўтказилди. У Россия армиясини обрўсизлантирувчи ёлғон хабар тарқатишда айбланиб, саккиз ярим йилга қамалган.
  • Владимир Путин Россия нефтини Ғарбнинг юқори нарх чегараси қоидасига амал қилувчи харидорларга сотишни тақиқлади.
  • Европада газ нархи Украинадаги уруш даврида илк бор урушдан олдинги ҳолатига қайтди. Нарх августдагига қараганда тўрт баробар арзонлаган.
  • Украина бош вазири Дмитро Шмигалнинг айтишича, агар қолган кунлар давомида россияликлар энергетика инфратузилмаларига зарба бермаса, украинлар янги йилни электр чекловларисиз кутиб олиши мумкин бўлади.
  • Москва областидаги Подолске посёлкасида 76 ва 70 ёшлардаги эр-хотин қўлга олинди. Улар ҳарбий комиссарлик биносига ўт қўймоқчи бўлишган.

Кун кадри. Бахмутда отишмалардан кейинги ёнғин

Россия қўшини Бахмутни ўққа тутишда давом этмоқда - бу айни вақтда русларнинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда. Донецк области ҳарбий маъмуриятига кўра, шаҳарда фуқаролик инфратузилмаси 60 фоизга вайрон бўлган. Бахмутнинг 27 декабр кунги кўриниши шундай эди. Libkos / AP / Scanpix / LETA

Донецк областидаги украин ҳарбийлари

Украина қуролли кучлари жангчилари Донецкдан 40 км шимолда, Ҳорливкадан 26 км шимоли-шарқда жойлашган Торецк шаҳарчаси яқинидаги ўрмонда ўтин йиғмоқда. 2014 йилдан буён фронт чизиғи Торецк ва Ҳорливка ўртасидан ўтган — кенг кўламли уруш бошидан буён бу ҳудудда фронт чизиғи деярли силжимади.
Dieg o Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Dieg​o Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Dieg​o Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Днепрдаги Чкалов ҳайкали снос қилиниши

Днепр марказий хиёбонига кириш қисмига ўрнатилган совет учувчиси Валерий Чкалов ҳайкали демонтаж қилинди. Шаҳар мэри ўринбосари Михайло Лисенконинг сўзларига кўра, бу ҳайкал ҳам аввалроқ олиб ташланган бошқа бир ёдгорлик — ёзувчи Максим Горький ҳайкали каби шаҳардаги коммунал корхоналардан бири базасига олиб кетилган. Бу ҳайкалларнинг кейинги тақдири ва уларнинг ўрнига нима ўрнатилиши ҳозирча маълум эмас.
Mykola Miakshykov / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA

Фронтда ҳалок бўлган S.T.A.L.K.E.R. муаллифларидан бирининг дафн маросими

Володимир Ежовнинг рафиқаси Ольга эрининг дафн маросимида. Ежов S.T.A.L.K.E.R. видеоўйинини ишлаб чиққанлардан бири эди. У 22 декабр куни Бахмут атрофидаги жанглардан бирида ҳалок бўлди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Истило остидаги Ясиноватая шаҳрида зарбалар оқибатлари

Донецк областининг Ясиноватая шаҳрида отишмалардан шикастланган темирйўл вокзали биноси. Оккупация ҳукумати маълумотига кўра, 27 декабр куни Авдеевкадаги Украина ҳарбийлари Ясиноватая бўйлаб баравар ўт очиш реактив тизимидан ўнта снаряд учирган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Ясиноватая Донецкдан 13 километр шимолда жойлашган. Шаҳар 2014 йилдан буён айирмачилар назоратида.
Николай Тришин / ТАСС
Ясиноватая ўққа тутилишидан шикастланган бинолардан бири
Николай Тришин / ТАСС

Мариупол кўчалари

Мариуполдаги вайрон бўлган вокзал яқинидаги итлар. Мариупол кенг кўламли урушнинг илк куниданоқ зарбалар остида қолганди — шаҳардаги биноларнинг 90 фоизи амалда тўлиқ вайрон бўлган. Март ойи бошларидан буён Мариуполда гуманитар фалокат давом этмоқда: шаҳарда дори-дармон, озиқ-овқат, электр ва сув йўқ.
Александр Черных / Kommersant / SIPA USA / Vida Press
Фото: Александр Черных / Kommersant / SIPA USA / Vida Press
Фото: Александр Черных / Kommersant / SIPA USA / Vida Press
Фото: Александр Черных / Kommersant / SIPA USA / Vida Press

Мавзуга оид