Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ ўзбекистонлик зиёратчилар Саудияда ЙТҲга учрагани ҳақида расмий маълумот берди
Kun.uz'да Саудия Арабистонига умра зиёратини амалга ошириш учун борган ўзбекистонликлар кетаётган автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.
«27 декабр куни Саудия Aрабистони вақти билан соат 09:15да «Aл-Aфаж» транспорт компаниясига тегишли «Mercedes-Benz» русумли автобус ҳайдовчиси «Жидда-Мадина» 160-магистрал йўлида ухлаб қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар юртимиз зиёратчиларидан 10 нафари жароҳатланган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабр кўрганларга Мадина шаҳри яқинидаги «Вади Aл-Фаръ» ва «Aл-Ҳимна» шифохоналарида тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Aвтобусдаги 40 нафар зиёратчи Мадина шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Саудия Арабистони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамда тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Дипломатларимиз фуқароларимиз ҳолидан хабардор бўлиб турибди», дейилади ТИВ расмий ахборотида.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026