Жаҳон | 22:10 / 29.12.2022
36668
2 дақиқада ўқилади

NASA «Союз» кемаси астронавтларини қутқаришни сўраб SpaceX компаниясига мурожаат қилди

Халқаро космик станциясида 3 нафар астронавт Ердан ёрдам кутмоқда. 

Фото: NASA

NASA SpaceX компаниясига мурожаат қилиб, Халқаро космик станциясидаги (ХКС) Россиянинг «Союз» кемасида қолиб кетган астронавтларни қутқаришни сўради. 

14 декабр куни Россиянинг «Союз» кемаси қобиғи тешилгани сабабли совитиш суюқлиги фазога сизиб чиққан эди. Ўша пайтда бортда учта астронавт бўлган - бир америкалик ва икки россиялик, улар сентябр ойида 6 ойлик миссияни бажариш учун парвоз қилган эди.

Улар ҳозир ҳам шикастланган «Союз» кемаси капсуласида. Астронавтлар кемада ҳарорат кўтарилмаслиги учун станцияга олиб борадиган люкни очиқ ҳолда ушлаб туришибди. Агар люк ёпилса, капсулада ҳарорат тезда кўтарилиб кетади. 

Ҳозир ХКС бортига SpaceX компаниясининг Crew Dragon кемаси ҳам уланган. У 4 нафар астронавтни олиб келган ва уларни қайтариб олиб кетиши керак. NASA SpaceX компаниясидан «Союз» экипажини Ерга қайтаришни сўрамоқда. Аммо муаммо шундаки, кемада фақат тўртта ўриндиқ бор.

Роскосмос ҳам уч астронавтни қандай қутқариш ҳақида ўйламоқда. Улар яна бир «Союз» кемасини учиришни режалаштиряпти, бироқ, якуний қарор январ ойига қолдирилган. 

Мавзуга оид