Жаҳон | 20:13 / 30.12.2022
11079
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг 6 йиллик солиқ декларацияси эълон қилинди 

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қўмитаси Доналд Трампнинг солиқ декларациясини эълон қилди. 

Фото: Getty Images

АҚШ Вакиллар палатасининг Бюджет қўмитаси собиқ президент Доналд Трампнинг олти йиллик солиқ декларациясини эълон қилди. Бу ҳақда The New York Times (NYT) хабар берди

Янги рақамлар Доналд Трамп президентлигининг дастлабки уч йилида федерал даромад солиғи сифатида 1,1 миллион доллар тўлагани ва даромади камайиб бораётгани сабабли 2020 йилда ҳеч қандай солиқ тўламаганини кўрсатди. 

Йиллар кесимида Трамп тўлаган даромад солиғи қуйидагича: 2015 йил – $642 минг, 2016 йил – $750, 2017 йил – $750, 2018 йил – $999 минг, 2019 йил – $133 минг, 2020 йил – $0. 

21 декабр куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қўмитаси Трампнинг 2015-2021 йиллар учун қисман таҳрирланган солиқ декларациясини эълон қилиш учун овоз бергани маълум бўлди. Шу билан бирга, республикачилар бу қарор ёмон прецедент яратиши мумкинлигини таъкидлаб, ҳужжатларни чоп этишга қарши чиқдилар. 

Қонунга кўра, АҚШ президентлигига номзодлар солиқ декларациясини эълон қилиши шарт эмас. Шунга қарамай, улар ўтган йилларда буни қилишган, аммо фақат Трамп улар орасида истисно бўлиб қолган эди. 

Мавзуга оид