Жаҳон | 08:31 / 31.12.2022
10426
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Доналд Трампнинг солиқ декларацияси эълон қилинди

Конгресс эълон қилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, собиқ президент бир неча йиллар давомида деярли солиқ тўламаган. Трамп судда бу маълумотнинг эълон қилинишига узоқ вақт қаршилик қилиб келган.

Фото: NBC

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг молия қўмитаси кўп йиллик суд жараёнларидан сўнг 30 декабрь, жума куни собиқ президент Доналд Трампнинг 2015-2020 йиллар учун солиқ декларациясини интернетда эълон қилди. Улардан келиб чиқадики, Трамп бир неча йиллар давомида деярли ҳеч қандай солиқ тўламаган, гарчи у доимо бойлиги билан мақтанган.

Шундай қилиб, 2016 йилда - АҚШ президентлигига сайланган йили - ва 2017 йилда Трамп катта йўқотишларни айтиб, федерал солиқ департаментига ҳар бир йилга атиги 750 доллар тўлаган. 2018 йилда Трамп кўп миллион долларлик фойдани эълон қилди ва 1 миллион доллар солиқ тўлади. Айни пайтда, 2020 йилда собиқ президент ғазнага бир цент ҳам тўламаган.

Доналд Трамп йиллар давомида солиқ декларациясини Вакиллар палатасининг молия қўмитасига топширмаслик учун ҳуқуқий кураш олиб борди. Бир неча ҳафта олдин у Олий судда ниҳоят мағлуб бўлди. Қўмита аъзолари собиқ президентнинг солиқ декларациясининг ҳеч бўлмаганда бир қисмини эълон қилиш учун овоз беришди.

Мавзуга оид