Ўзбекистон | 12:48 / 31.12.2022
8094
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ҳажми маълум қилинди

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Тошкент шаҳри томонидан 9 460,3 миллиард сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди.

Фото: Kun.uz

Асосий воситаларга ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар доирасида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 3 612,7 миллиард сўмни, Ўзбекистон томонидан кафолатланган хорижий кредитлар 1 303,3 миллиард сўмни, бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар 4 544,3 миллиард сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолати бўйича  Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 15 497 корхона фаолият кўрсатмоқда. 

Фирмалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 389 тага кўпайди. Уларнинг энг кўпи Россия (3 055), Туркия (2 171), Хитой (2 115), Қозоғистон (1 235) ва Корея Республикаси (919) ҳиссасига тўғри келди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид