Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский навбатдаги ракета зарбалари фонида россияликларга мурожаат қилди
Фото: Володимир Зеленскийнинг расмий Telegram-канали
31 декабр куни Россия Украина ҳудудига навбатдаги ракета зарбаларини амалга оширди. Украина президенти Володимир Зеленский навбатдаги ракета ёмғири фонида россияликларга рус тилида мурожаат қилди.
«Бу гапларимни рус тилида айтмоқчиман. Россияликлар, сиз олиб бораётган уруш пропагандачиларингиз айтаётгани каби НАТОга қарши эмас, бизга қарши. Бу ҳеч қанақа тарихий уруш эмас, бир киши охирги кунигача ҳукумат тепасида қолиши учун бўлаётган уруш.
Сизнинг етакчингиз унинг орқасида ҳарбийлар турганини, ўзи эса олдинда эканини кўрсатмоқчи бўлмоқда. Лекин аслида у ҳарбийлар, ракеталар, ўз саройларининг деворлари ортига бекинмоқда.
У сизнинг ортингизга яшириниб мамлакатингиз ва келажагингизни ёқмоқда. Бу террор учун ҳеч ким сизни кечирмайди, Украина асло кечирмайди», деди Зеленский доимги кечки мурожаати давомида рус тилида.
Мавзуга оид
21:42 / 28.04.2026
Туапсега навбатдаги ҳужум: портда – кучли ёнғин, шаҳарда – тутун ва қурум
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
21:16 / 27.04.2026
Украина ЕИ аъзоси бўлиш учун ўз ҳудудларидан воз кечишига тўғри келади – Мерц
17:40 / 27.04.2026