Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР собиқ ташқи ишлар вазири қатл этилгани айтилди
Япония газетаси бир гуруҳ шимолий кореялик дипломатлар қатл этилгани ҳақида хабар берди.
Ли Ён Хо / Фото: AP Photo / Richard Drew
Шимолий Кореянинг (КХДР) собиқ ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо ва яна тўрт-беш нафар дипломат 2022 йил ёзи ёки кузида қатл этилган. Бу ҳақда Япониянинг Yomiuri газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Дипломатларнинг қатл этилишига Шимолий Кореянинг Буюк Британиядаги элчихонаси билан боғлиқ қандайдир «муаммо» сабаб бўлиши мумкин – дипломатларнинг барчаси у ерда турли вақтларда ишлаган. Жумладан, Ли Ён Хо 2016-2022 йилларда элчихона раҳбари бўлган.
Суҳбатдошлардан бирининг газетага айтишича, Шимолий Корея расмийлари хориждаги вакилларини кузатишни кучайтира бошлаган. Қатл этилган амалдорларга яқин бўлган бир қатор дипломатлар ҳам «жазоланиши» мумкинлигидан қўрқишади.
Ли Ён Хо Шимолий Кореянинг Буюк Британиядаги элчиси сифатида ўз мамлакати ядровий дастури бўйича олти томонлама музокараларда иштирок этган эди. Шунингдек, у Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ва АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўртасида 2018 ва 2019 йиллардаги саммитларни ташкил этишда ҳам «асосий рол ўйнаган». Ли Ён Хо 2020 йилда ташқи ишлар вазири лавозимидан бўшатилган.
2019 йил май ойида Жанубий Кореянинг «Чосон илбо» газетаси КХДР Давлат кенгашининг АҚШ бўйича махсус вакили Ким Хюк Чол қатл этилгани ҳақида хабар берди. Бунга КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасидаги муваффақиятсиз музокаралар сабаб бўлган. Нашрнинг ёзишича, Чол билан бирга Ташқи ишлар вазирлигининг яна тўрт нафар ходими ҳам қатл этилган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
17:38 / 09.02.2026
«Бишкеклик маняк» тергов изолятори камерасида жонсиз ҳолда топилди
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
23:02 / 13.01.2026