Россиялик депутат АҚШ Москвага зарба бермоқчи эканини айтди
«Единая Россия» партияси депутати Евгений Фёдоров сўзларига кўра, америкаликлар Москвадаги бизнес марказ ҳудудига зарба беришга тайёргарлик кўрмоқда.
«Мен улар зарба режасини ишлаб чиқаётганини биламан, масалан, «Москва-Сити»га намойишкорона зарба беришни. Яъни улар қарама-қаршилик даражасини оширмоқчи», деди Фёдоров.
Депутатнинг фикрича, Россиянинг марказий ҳудудларига зарбалар кўпаяди. Фёдоров Энгелс шаҳридаги аэродромга қилинган ҳужумни мисол қилиб келтирди. Унинг оқибатида уч киши ҳалок бўлган эди.
Декабр ойи бошида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Киевнинг Россия Федерацияси ҳудудига зарба беришга уринишларини рағбатлантирмаслигини айтди. У, шунингдек, АҚШ бу борада Украинага ёрдам бермаслигини таъкидлади. Блинкеннинг қўшимча қилишича, у Россия аэродромларига ҳужумлар ҳақида эшитган, бироқ у бу ҳақда «батафсил маълумотга» эга эмас.
Шу билан бирга, ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича Венада бўлиб ўтган музокараларда Россия делегацияси раҳбари Константин Гавриловнинг айтишича, украиналик ҳарбийлар Россиянинг иккита аэродромига ҳужум қилишда қўллаган дронлар АҚШ иштирокида такомиллаштирилган. Гаврилов, шунингдек, НАТО Украинанинг Россия аэродромларига ҳужум тайёрлаётганидан хабардор эканини айтди.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
21:09 / 05.11.2024