Сувсиз қоладиган Ўзбекистон
Ўзбекистонни сувсиз келажак кутяптими? Иқлимшуносларнинг прогнозлари хавотирли – яқин йилларда Ўзбекистон катта бир чўл зонасига айланиши кутилмоқда. Мамлакатимизнинг катта қисми иқлим ўзгаришлари ва сувдан бебилиска фойдаланишнинг оғир ва аянчли оқибатларини акс эттирадиган катта чўл ҳудуд бўлиб қолиши эҳтимоли юқори.
Амударё ва Сирдарёдаги сувнинг тобора камайиб кетаётгани, ёғинлар камроқ ёға бошлагани, қишлоқ хўжалиги, саноат ва аҳоли истеъмол қилаётган сув миқдорининг ошиши, турли мақсадларда ерости сувларидан интенсив фойдалана бошлаганимиз оқибатлари аҳоли учун аянчли оқибатлар олиб келиши тобора ойдинлашмоқда.
Сўнгги йилларда нафақат шаҳарларни яшиллаштириш ва истеъмол қилиш учун қудуқлар қазиляпти, балки кўплаб қишлоқ ерларда, чўллашган ерлар ва адирларда ҳам экинлар ерости сувлари билан суғориляпти. Дарёлар сатҳи пасайиши, улардан оқиб келаётган сув миқдорининг кескин камайиши, қўшни мамлакатлар турли тўғонлар қуриб, сув йўлларини тўсиши Ўзбекистон учун мураккаб вазиятни юзага келтиряпти. Аллақачон кўплаб ҳудудлар – аҳоли яшаш пунктлари, қишлоқлар, далалар сувсиз қолганлиги маълум. Вилоятларнинг чекка ҳудудларида ичимлик суви катта муаммо эканини, одамлар неча йилларки оддий кундалик эҳтиёж учун сувни километрлар узоқлардан ташиб келтириши бугунги кунда оддий ҳолга айланган.
Шу билан бирга катта шаҳарларимизда сувни исроф қилиш энг даҳшатли даражада. Шаҳарларда аҳоли кўпайгани сайин истеъмол ҳам ошиб боряпти, лекин рационал истеъмол тушунчаси ўзбекистонликлар учун бегона. Узоқ бир чекка қишлоқда кимдир бир томчи сувга зор, марказ шаҳарларда эса одамлар тонналаб сувни... ҳожатхонага оқизадилар. Саноқсиз автоювиш шохобчалари, саноатнинг турли соҳаларида ишлатилаётган миллионлаб куб сув, иссиқ ойларда кўчалардаги яшил ҳудудларни назоратсиз ҳолда суғоришлар...
Нима қилмоқ керак? Яна 10 йилдан сўнг иқлим мигрантлари кўпайиб кетмаслиги, глобал кўчишлар авж олмаслиги, сув учун урушлар бошланмаслиги учун нималар қилмоқ керак?
#BORICHA подкастининг навбатдаги сонида юқоридаги муаммо юзасидан Давлат геология қўмитаси Гидрогеология ва геоэкология бошқармаси бошлиғи Расулжон Бегматов ва Ўзгидрометеорология етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов билан суҳбатлашдик.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Машҳур ошхона брендларини шантаж қилиб, пул ундиришда гумонланаётган 3 киши қўлга олинди
Жамият | 11:42
-
Тошкентда адвокат ва юрист қўлга олинди
Жамият | 11:37
-
“Чорсу”да 4 минг, “Фарҳод”да 10 минг – картошка нархлари қандай тебраняпти?
Иқтисодиёт | 11:21
Мавзуга оид
13:30 / 13.01.2025
Янги қуриладиган уй-жойларга туташ ҳудудда ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади
10:16 / 13.01.2025
Ичимлик суви сифати мониторингини юритувчи марказий лаборатория ташкил этилади
12:38 / 06.01.2025
Днестрбўйида аҳоли сув таъминоти билан боғлиқ муаммо ҳақида огоҳлантирилди
11:32 / 04.01.2025