ТИВ Афғонистонда аёлларнинг таълим олишига тақиқ қўйилганига ташвиш билдирди
Вазирлик бу қарорнинг қайта кўриб чиқилишидан умидвор эканини маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда аёлларнинг олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани юзасидан баёнот берди.
«Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.
Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз», дейилади баёнотда.
2022 йил декабр ойида Афғонистондаги ҳукмрон «Толибон» ҳаракати афғон аёлларига университетларда ўқиш тақиқлаб қўйди. Таълим вазирлиги баёнотига кўра, аёлларнинг университетларга киришига чеклов зудлик билан ва муддатсиз кучга киради.
Ўтган йили «Толибон» қизларнинг ўрта мактабларда ўқишини тақиқлаган эди.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024
Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
19:21 / 01.11.2024