Украина: Бахмутнинг 60 фоиздан кўпроғи вайрон бўлган
Жанглар ва Россиянинг Бахмутга ҳужуми давомида шаҳарнинг 60 фоиздан ортиғи вайрон қилинган. Бу ҳақда Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 4 январь куни Бахмутнинг артиллериядан ўққа тутилиши оқибатида икки аёл киши ҳалок бўлган.
«Душман шаҳарга киришга қанча уринмасин, у олдинга силжимайди. У нима бўлмасин, аввалги позицияларига, яъни шаҳар ташқарисига чиқариб ташланди. Аслида улар ҳозир текис ҳамда бўшаб қолган ҳудудда. Бу ҳақда шахсий таркиб орасида катта йўқотишларга сабаб бўлмоқда», деди Кириленко умуммиллий телемарафон эфирида.
Америка урушни ўрганиш институтининг (Institute for the study of war, ISW) янги хулосасига кўра, Россия армияси Донецк вилоятининг Бахмут ҳудудида ҳужум суръатини сақлаб қолиши қийин бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россия кучларининг имкониятларига Британия Мудофаа вазирлиги таърифлаган ўқ-дорилар тақчиллиги ҳам, сўнгги ҳафталарда «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг катта йўқотишлари ҳам таъсир қилиши мумкин.
Россиянинг Бахмутга давом этаётган ва ресурс талаб қиладиган босими Россиянинг Донбасс ҳарбий ҳаракатлар театрида узоқ муддатли мақсадларга эришиш қобилиятига путур етказиши мумкин, дейди таҳлилчилар.
Уларнинг таъкидлашича, баҳор ва ёзда рус қўшинлари Северодонецк ва Лисичанскни эгаллаш учун катта ресурс сарфлаган.
Мавзуга оид
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024
Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда
11:10 / 05.11.2024