Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон фундук етиштиришда ҳамкорлик қилади
Икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев Бокуда Озарбойжон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Элчин Зейналов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда Озарбойжоннинг «Grand Agro Invitro» компанияси раҳбари Талех Зейналов, «Tovuz-Baltiya» компанияси директори Наиг Мамедгасанов ва аграр соҳага ихтисослашган «Agrarco» компанияси раҳбари Жавид Казимов ҳам иштирок этди.
Музокаралар давомида пахтачилик, ипакчилик, анор, фундук етиштириш, шунингдек, илғор техника ва технологияларни қўллаш асосида кўчат етиштириш каби кенг йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якуни бўйича эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил биринчи ярмида томонлар бир қатор ўзаро сафарларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
12:06 / 17.05.2026