Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россия шоу-бизнесининг кўплаб вакилларига қарши санкциялар қўллади
Рўйхатда таниқли шахслар бор, уларга Украина ҳудудида кўплаб чекловлар қўйилди.
Украина президенти Владимир Зеленский россиялик 119 нафар маданият ходимига нисбатан шахсий санкция қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Хусусан, қора рўйхатга қўшиқчи Баста, Ирина Аллегрова, Дмитрий Билан, Михаил Галустян, Лариса Долина, Филипп Киркоров, Сергей Лазарев, Евгений Петросян, режиссёр Никита Михалков киритилди.
Бундан ташқари, сиёсатшунос Александр Дугин, RT раҳбари Маргарита Симонян, телебошловчи Дмитрий Киселёв ва Леонид Якубович, актёр Дмитрий Дюжев ва Дмитрий Харатян, қўшиқчи Родион Газманов, Владимир Пресняков, Александр Буйнов, Лолита, телебошловчи Жанна Бадоева ҳам чекловларга дуч келди.
Санкциялар Украинадаги активларни музлатиш, савдо операцияларини чеклаш, Украина ҳудудида ҳаракатланишни тақиқлаш, мамлакатнинг давлат мукофотларидан маҳрум қилиш, виза олишни тақиқлаш ва бошқа чекловларни назарда тутади.
Аввалроқ Украина президенти Украина православ черковининг 13 руҳонийси фуқаролигини тўхтатиб қўйганди. Улар Рус православ черкови билан ҳамкорлик қилганликда айбланмоқда.
Мавзуга оид
21:15
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026