Ўзбекистон | 13:01 / 09.01.2023
4835
2 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни сўради

Энергетика вазирлиги ис газидан заҳарланиш ва газдан фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириб, газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни сўради.

Фото: Алексей БУЛАТОВ

Вазирлик хабарига кўра, иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш лозим.

Шунингдек, қуйидагиларга амал қилиш талаб этилади:

  • газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;
  • носоз иситиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳозларини таъмирлашга йўл қўйманг;
  • газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;
  • мўри ва ҳаво алмашиш йўллари техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;
  • ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;
  • газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;
  • табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;
  • газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;
  • газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;
  • бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид