Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой ўзаро авиапарвозларни тикламоқда
Тошкент ва Пекин ўртасидаги парвозлар қарийб уч йил ўтиб тикланмоқда. Uzbekistan Airways биринчи рейсни 10 январ куни амалга оширади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент–Пекин–Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тиклайди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 январ куни илк парвоз амалга оширилади.
Хитойга кириш учун йўловчиларга виза ва амал қилиш муддати 48 соатдан кўп бўлмаган ПЗР-тест натижаси керак бўлади.
Uzbekistan Airways сайтидаги маълумотларга кўра, чипталар нархи 6,7 млн сўмдан бошланади. Кейинги рейс 17 январга мўлжалланган. «Газета.uz» авиакомпания матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, ой охирига қадар самолётлар ҳар ҳафтанинг сешанба кунида бир марта парвоз қилади, феврал ойидан рейслар сонини ҳафтасига икки мартага ошириш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой мунтазам авиақатновларни 2020 йил февралида коронавирус пандемияси авж олиши муносабати билан тўхтатганди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
11:35 / 11.02.2026