Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик олимлар «абадий» уча оладиган дрон ихтиро қилишди
У лазер ёрдамида қувватлантирилади ва ҳавода жуда узоқ муддат учиши мумкин.
Хитойнинг Шимоли-ғарбий политехника университети (NPU) олимлари лазер ёрдамида узоқ вақт парвоз қила оладиган дрон яратилганини маълум қилишди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Профессор Ли Сюэлун ва унинг ҳамкасблари дронни ёруғлик энергиясини электр энергиясига айлантира оладиган модул билан жиҳозлашди. У эса дронни лазер ёрдамида масофадан туриб қувватлантириш имконини беради. Ўз навбатида, бундай хусусиятга эга дрон ҳавода жуда узоқ вақт давомида қолиши мумкин.
Тадқиқот гуруҳи учта шароитда синов ўтказилганини маълум қилди: ёпиқ хонада, очиқ ҳавода кундузи ва тунда. Дрон учала шароитда ҳам муваффақиятли учган.
Олимлар тизимнинг ҳаракат диапазони ва фотоэлектрик қувватлантириш самарасини эълон қилишмади, чунки бу тафсилотлар ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин. Олимларнинг ҳисоботида тақдим этилган анимацион иллюстрация «лазер» двигатели ёрдамида дрон осмонўпар бино баландлигига кўтарилиши мумкинлигини кўрсатади.
Дронлар ҳарбий, қишлоқ хўжалиги ва тижорат мақсадларида кенг қўлланилади. Агар уларнинг чидамлилигидаги чекловлар енгиб ўтилса, дунё учун кўплаб янги имкониятлар очилади, дейди олимлар. Улар «абадий» учадиган дронлардан йўл ҳаракати назорати, хавфсизлик патруллари, табиий офатдан қутқариш, контактсиз логистика ва бошқа мақсадларда кенг қўлланилишини кутишмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026