Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг 50 дан ортиқ самолёти Тайван ҳудудига яқинлашди
8 январдан 9 январгача ХХР ҳарбий самолёт ва ҳарбий кемалари Тайванга туташ ҳудудга киргани иддао қилинди.
Тайван ҳудуди атрофида Хитой армиясига тегишли бўлган 57 та самолёт ва 4 та кема аниқланган. Уларнинг 28 таси Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг идентификация ҳудудларига кириб келган.
Тайван мудофаа вазирлигига кўра, мамлакат ҳудудига BZK-005 дронлари, иккита Su-30, олтита J-11, ўн иккита J-16 қирувчи, иккитадан J-10 ва H-6 стратегик бомбардимончилари ҳамда KJ-500 радиолокацион қурилмалар кириб келган. Уларнинг ҳаракатини кузатиш учун денгиз ва ҳаво патруллари юборилган.
Хитой халқ республикаси Тайванни ўзининг ажралиб чиққан провинцияси деб ҳисоблайди ва эртами-кечми ҳудудни ўз таркибига қайтариши ҳақида айтиб келади. Аммо кўплаб тайванликлар етмиш йиллик алоҳида яшашдан кейин ўзларини алоҳида халқ деб, оролни эса алоҳида давлат деб ҳисоблашни бошлаган, аммо орол ҳозиргача мустақиллик эълон қилмаган, шу билан бирга ўзини бутун Хитойнинг қонуний вориси деб билади.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026