Германия ташқи ишлар вазири эълон қилинмаган ташриф билан Харкивга борди
Анналена Бербок Украинага ҳуқуқий ва ҳарбий ёрдам берилишини ваъда қилди.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинанинг Харкив шаҳрига эълон қилинмаган ташриф билан борди.
Унга Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев ҳамроҳлик қилди. Ташриф хавфсизлик нуқтаи назаридан сир тутилди.
Анналена Бербок Германия Вазирлар Маҳкамасининг феврал ойидан бери Шарқий Украинага ташриф буюрган биринчи аъзоси бўлди, деб қайд қилди Stuttgarter Nachrichten.
Ташриф чоғида вазир кўпроқ қурол-яроғ ва шунингдек, мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишига ёрдам берадиган «аниқ таклифлар»ни ваъда қилди.
«Биз ҳукумат сифатида Украинага қонун устуворлигини, мустақил институтларни мустаҳкамлаш ва коррупцияга қарши курашда муваффақиятга эришиш, шунингдек, уни Европа Иттифоқи стандартларига мослаштириш учун жуда аниқ таклифлар бермоқчимиз», деди у.
Ҳозирда НАТО ва Европа Иттифоқида Киевга оғир жанговар танкларни бериш масаласи муҳокама қилинмоқда. Гап биринчи навбатда Германия Қуролли кучларида бўлган Leopard 2 танклари ҳақида кетяпти.
Мавзуга оид
16:28 / 17.11.2024
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:24 / 17.11.2024
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
14:00 / 16.11.2024