Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон автомобилсозлик соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Озарбойжон элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди.
Учрашувда олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Режалаштирилган тадбирлар жадвали, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги даврасига доир масалалар кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш, автомобилсозлик, нефть-кимё, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.