Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда тилла сотувчи фирибгар қўлга олинди
У камида тўрт кишини лақиллатиб пулини олган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 1968 йилда туғилган М.Б. мурожаат қилиб, унга Telegram'даги гуруҳларнинг биридаги Диляра исмли шахс 900 долларлик тақинчоқни таклиф қилгани ва охир-оқибат алдаб кетгани ҳақида шикоят қилган.
ИИББ хабарига кўра, жабрланувчи ўзига нотаниш бўлган шахсга олдиндан электрон тўлов орқали 2 млн 290 минг сўм пулни пластик картага тушириб беради. Aммо Диляра ғойиб бўлади, хабарларга эса жавоб бермайди.
Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши очилди.
ИИББ Aхборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари олиб борган тезкор техник тадбирлар орқали бу жиноятни 1998 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан судланган Д.Ш. содир этгани аниқланган ва у қўлга олинган.
ИИББ Aхборот хизмати катта мутахассиси Жамолиддин Насимовнинг маълум қилишича, Д.Ш. исмли шахс Telegram гуруҳларида тилла сотаман деб, яна камида 3 нафар фуқарони чув туширгани аниқланган. Ҳозир ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:13 / 27.01.2026
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди
16:01 / 10.11.2025
Тошкент ИИББ: “ўриндиқларга шприц қўйиб кетиляпти” деган видеолар — ёлғон
08:50 / 10.11.2025
Интернетда 600 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди: 1 млрд сўмдан ортиқ пул ўзлаштирилган
16:02 / 28.08.2025