Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Москва-Ўзбекистон» микроавтобусининг совуқда қолган йўловчилари қутқарилди
Нижний Новгород вилоятида 40 даража совуқда қолган 19 нафар йўловчи полиция томонидан қутқарилди.
10 январ куни Россиянинг Нижний Новгород вилояти, Навашинский туманида «Москва-Ўзбекистон» микроавтобуси йўловчилари полиция ходимлари томонидан қутқариб олинди, деб хабар берди «Коммерсантъ» Нижний Новгород ИИВ бошқармасига таяниб.
Хабарга кўра, микроавтобус катта йўлда бузилиб қолган, унинг салонида 19 киши бўлган. 40 даража совуқда қолган йўловчилар диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрашганидан сўнг, ЙПХ ходимлари томонидан топилган. Туман ҳокимияти жабрланганларни ташиш учун транспорт ажратган, улар ички ишлар бўлимига олиб борилган.
Шу билан бирга, полиция автобус йўловчиларининг мақомига ойдинлик киритиш ва уларнинг Россияда бўлишига рухсат берувчи ҳужжатларини текширишга қарор қилган. Бузилган микроавтобус таъмирлаш учун эвакуация қилинган.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026