Жаҳон | 22:56 / 11.01.2023
9844
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг бир қанча фуқаролари Черногорияда «фахрий фуқаролик»ни олди 

«Фахрий фуқаролик» минглаб хорижликларга берилди, улардан 10 нафари ўзбекистонлик. 

Фото: Getty Images

Черногория ҳукумати 2008-2022 йиллар давомида «фахрий фуқаролик»ни олган мингдан ортиқ хорижликларнинг исмини эълон қилди. 

Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Жумладан, Светлана Сонк (2022 йил сентябр), Татяна Шпакова (2022 йил январ), Константин Розанов, Олга Розанова, Владимир Розанов, Наталия Розанова (2021 йил декабр), Оксана Широких (2021 йил ноябр), Богдан Блоцкий, Юлия Блоцкая, Яна Блоцкая (2021 йил август) Черногория «фахрий фуқаролиги»ни олган. 

Рўйхатда Озарбойжон, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Саудия Арабистони ва Украина фуқаролари ҳам бор. Рўйхатнинг деярли ярмини Россия фуқаролари ташкил этади. 

Черногорияда 2019 йилда «иқтисодий фуқаролик» дастурини ишга туширган эди. Унга кўра, мамлакатнинг қолоқ ҳудудидаги ривожланиш лойиҳасига 350 минг евро ёки илғор ҳудудидаги лойиҳага 550 минг евро инвестиция киритган хорижликларга мамлакат фуқаролиги берилар эди. Расмийлар 2 мингга яқин паспортни «сотиб», 4,8 миллиард евро ишлаб олишни режалаштирди. Аммо мамлакат фуқаролигини олишни истаганлар жуда кам бўлди. Бундан ташқари, ЕИ маъмурияти бу дастурни ёпишни қайта-қайта талаб қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид