Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада «букилмас ўтов» ўрнатилди, Қозоғистон бунга дахлдорлигини рад этди
Украинанинг Буча шаҳрида «букилмас ўтов» ўрнатилди, бироқ бунга Қозоғистон расмийларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу хусусий ташаббус экани айтилди.
6 январ куни Украинанинг Буча шаҳрида қозоқларнинг «букилмас ўтови» ўрнатилди. Шаҳар кенгаши вакилларининг таъкидлашича, уй Қозоғистон элчихонаси ва Олий Рада депутати Сергей Нагорняк кўмагида очилган. Тадбирда катта қозонда ош дамланди ва тарқатилди. Шунингдек, санъаткорлар чиқиш қилишди.
Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский ташаббуси билан мамлакат бўйлаб «букилмас пунктлар» очилган эди. Улар электр энергияси, мобил алоқа ва интернет билан узлуксиз таъминланган бўлиб, украиналиклар исталган вақтда пунктга бориб, электр энергиясидан фойдаланиши, смартфонларни қувватлантириши, исиниб олиши мумкин эди. Пунктлар Украина халқининг «букилмас иродаси» шарафига шундай номланди.




Аммо Буча шаҳрида очилган «букилмас ўтов» дипломатик можаро келтириб чиқарди. Россия матбуоти бу тадбирни Қозоғистон томонидан уюштирилган «аксилроссия акцияси» деб ёритди.
Бироқ, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ойбек Смадияров сўзларига кўра, ўтовнинг қурилиши қозоғистонлик хусусий ҳомийлар томонидан молиялаштирилган.
«Элчихона иштирок этмади, бу фақат Қозоғистон хусусий компанияларининг ташаббуси», деди у.
Смадияровнинг қўшимча қилишича, давлат бу хусусий ташаббусни «шарҳламайди ва тақиқлай олмайди».
Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москва Остонадан Бучада ўтов ўрнатишга алоқаси йўқлиги ҳақида кафолат олганини маълум қилганди.
«Бизни баъзи матбуотимизда тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва республика расмийларининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигига ишонтиришди. Россия томонидан яқин ҳамкорларга ишонмаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ», деди у. Шу билан бирга, Захарова «спекуляцияларга чек қўйиш» учун Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу мавзу бўйича расмий изоҳ бериши жуда маъқул бўлишини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026