Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда икки аёлни ўлдирган шахс Ўзбекистонга қочгани айтилди
У қидирувга берилган. Россия Давлат Думаси депутати унинг экстрадиция қилинишига эришмоқчи.
Хориж давлати фуқаросига икки шахсни ғаразли мақсадда ўлдирганлик ва босқинчилик қилгани бўйича сиртдан айбловлар эълон қилинди. Шунингдек, у сиртдан қамоққа олинди, деб хабар берди Россиянинг Тергов қўмитасига таяниб «Коммерсантъ».
Тергов маълумотларига кўра, исми шарифи келтирилмаган айбланувчи 74 ёшли аёл ва унинг 47 ёшли қизини ўлдирган. Уларнинг жасадлари ўтган йилнинг 26 декабрида Красноярск вилоятининг Волжский қишлоғидаги хусусий турар жой биносида топилган эди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқланишича, гумондор 25-26 декабр кунлари ноқонуний равишда турар жой биносига кириб, аёлларнинг боши ва танасига пичоқ санчган. Оқибатда улар воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг жиноятчи деб тахмин қилинган шахс уйдан 300 минг рубл ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Кейинчалик у Россия ҳудудини тарк этган. Ҳозирда у қидирувга берилган.
Россия Давлат Думаси депутати Александр Хинштейн маълумотларига кўра, гумондор 34 ёшда бўлиб, жиноятга қадар марҳумларнинг уйида таъмирлаш ишларини бажарган. Ҳозирги вақтда у Ўзбекистонда, деб ҳисобламоқда депутат.
«Бу ғайриинсонни Россияга экстрадиция қилинишига эришаман», деб ёзди у ўз телеграм каналида.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026