Жаҳон | 11:21 / 13.01.2023
2519
1 дақиқада ўқилади

Февраль бошида Киевга 15 нафар еврокомиссар ташриф буюради

2 февраль куни 15 нафарга яқин еврокомиссар Украина ҳукумати вакиллари билан учрашиш учун Киевга келади, деб маълум қилди Еврокомиссия матбуот котиби Дана Спинант AFP'га. 

Дана Спинант / Фото: Reuters

Гап портфолиолари Киев учун тегишли мавзулар билан боғлиқ бўлган еврокомиссарлар ҳақида кетмоқда: «молиявий масалалар, Европа Иттифоқига аъзолик масалалари ёки энергетика масалалари». 

Делегациянинг якуний рўйхати ҳали тасдиқланмаган. 

Ташриф Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел ўртасидаги 3 февралга мўлжалланган учрашувидан бир кун аввал бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид