Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Украинани тиклаш бўйича конференцияга мезбонлик қилади
Италияда Украинани тиклаш бўйича конференция ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда 12 январь куни кечқурун Италия Корхоналар ва маҳсулотлар вазирлигида ушбу идора бошлиғи Адолфо Урсонинг Киевга ташрифи якунлари бўйича маълум қилинди.
Таъкидланишича, вакиллик форуми Италия ва Украина ҳукумати ва бизнес тузилмаларини бир стол атрофида тўплайди, конференция Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни билан келишилган.
Вазирлик матбуот хизмати, шунингдек, бош вазир Жоржи Мелонининг Украинага кутилаётган эҳтимолий ташрифи муносабати билан «донорлар конференцияси ва тинчлик режаси истиқболлари» билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинганини хабар берди.
Аввалроқ Эстония жорий йилнинг январь ойи охиригача Таллин томонидан музлатилган Россия активларини Украинага ўтказиш имконини берувчи қонунчилик базасини яратишни режалаштираётгани маълум қилинганди.
Эстония томонидан музлатилган Россия маблағларининг умумий миқдори 20 миллион долларни ташкил қилади. Умуман олганда, Европа Иттифоқи Россиянинг 68 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди, бу маблағнинг 90 фоизи Бельгия, Люксембург, Италия, Германия, Ирландия, Австрия ва Францияга тўғри келади.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026