Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» 100 миллион еврога украиналик ҳужумчи сотиб олди
Лондоннинг «Челси» клуби «Шахтёр» футболчиси Михаил Мудрик трансферини эълон қилди.
Фото: AP
Клуб расмий сайтига кўра, украиналик 22 ёшли вингер Лондон клуби билан 8,5 йиллик шартнома имзолаган. Мудрик бугун, 15 январь куни Лондонга етиб келиб, тиббий кўрикдан ўтди. Украиналик вингер янги жамоасида йиллик 7,5 миллион евро маош олади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «аристократлар» 22 ёшли вингер учун Украина клубига бонуслар билан бирга 100 миллион евро тўлайди.
Аввалроқ, «Арсенал» Мудрик трансфери бўйича келишувга яқин экани, Украина клуби лондонликларнинг 68+28 миллион евролик таклифини оширишни сўраётгани ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, Мудрик УПЛ жорий мавсумида 12 ўйинда 7 та гол ва 7 та ассист қайд этган. ЕЧЛда эса 6 ўйинда 3 та гол ва 2 та ассистга эришган.
Маълумот учун, Мудрик Украина футболи тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Бунгача «МЮ» «Шахтёр»дан Фредни 59 миллион еврога сотиб олгани, клубнинг энг қиммат трансфери саналарди.
Мавзуга оид
14:28 / 09.01.2026
Телевидениедан мураббийликка ўтган, Рунига ёрдамчилик қилган – «Челси»даги янги «ноунейм» ҳақида
13:35 / 05.01.2026
«Сити» ва «Ливерпул» яна очко йўқотди, «Реал»да янги юлдуз порлади
18:30 / 01.01.2026
«Челси» бош мураббий Энцо Марескани истеъфога чиқарди
22:28 / 17.12.2025