Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Бухоро ўртасидаги «Афросиёб» қатновлари яна 5 кунга тўхтатилди
Аномал совуқ об-ҳаво туфайли 15-20 январ кунига белгиланган қатновлар бекор қилинди.
Тошкент ва Бухоро шаҳарларини боғловчи тезюрар «Афросиёб» поезди қатновлари яна беш кунга тўхтатилди. Бунга Ўзбекистонда давом этаётган аномал совуқ сабаб бўлди, деб хабар берди «Ўзтемирйўлйўловчи».
«Аномал совуқ об-ҳаво туфайли, йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишидаги «Афросиёб» электропоезди қатновларининг 16-20 январ кунидаги 5 та рейси бекор қилинади», дейилади хабарда.
Харид қилинган чипталарни темирйўл чиптахоналарида, электрон чипталарни chipta.railway.uz сайтида 100 фоиз қийматда қайтариш мумкин.
Шу билан бирга, «Афросиёб» рейслари бекор қилингани сабабли, 16-20 январ кунлари «Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган «Шарқ» тезюрар поездига қўшимча тўрттадан вагон уланадиган бўлди.
Бундан аввал «Афросиёб» поездининг Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида 13-15 январ кунларига белгиланган 3 та рейси бекор қилинганди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026