ССВ: Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партияси ҳудудларга топширилди
Республика тез тиббий ёрдам маркази автобазаси 110 та Volkswagen Caddy русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари билан бойиди.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Jizzax Auto заводида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида «103» хизматига Volkswagen Caddy русумли 110 дона тиббий ёрдам машиналари топширилди.
Хусусан, «103» хизматида 2938 дона «Тез ёрдам» машинаси бўлиб, шундан 648 таси ёки 22 фоизи норматив ҳужжатларга асосан янгиланишга муҳтож.
Жиззах вилоятида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов ва вазирлик масъул вакиллари иштирокида ўтган янги тез тиббий ёрдам автомашиналарини тантанали топшириш маросимида таъкидланганидек, Volkswagen Caddy юқори техник кўрсаткичга эгалиги, ҳаракатланиш қобилияти юқорилиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради.
Мазкур автомобилларни лойиҳалаш ва жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга имкон қадар қулайлик яратишга эътибор берилган.
- Ҳозирги кунда «103» тасарруфида:
- 244 та Hyundai
- 145 та Volkswagen Caddy
- 90 та Nissan
- 46 та Toyota
- 228 та Ford
- 13 та Foton
- 37 та «УАЗ»
- 5 та Isuzu NLR
- 29 та Isuzu D-MAX
- 19 та «Газель»
- 2082 та Damas машиналари хизмат кўрсатмоқда.
Президентнинг 2021 йил 27 майдаги 5129-сон ва 2022 йил 16 июндаги 283-сон қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд Damas русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган.
«Халқаро тажрибани ўрганиб, А, Б, C тоифали «Тез ёрдам» автомобиллари учун стандартларни ишлаб чиқишга вазирлик даражасида жиддий эътибор қаратилмоқда. Янги қабул қилиб олинган А тоифали ушбу автомашиналар тез тиббий ёрдам бригадалари ишини янада такомиллаштиришга мўлжалланган. Шу ернинг ўзида 110 та автомобилни барча ҳудудларга тақсимлаб бердик. Ишончимиз комилки, бешинчи авлод Wolkswagen Caddy автомобиллари узоқ йиллар халқимиз манфаатлари учун хизмат қилади», — дейди О.Фозилкаримов.
Тадбир давомида вазирлик масъуллари янги тез тиббий ёрдам машиналарини қабул қилиб олган ҳайдовчилар билан уларнинг имкониятлари ҳақида суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 17:42
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
Мавзуга оид
18:14 / 15.04.2024
“Тез ёрдам” автомашинасига йўл берган ҳайдовчининг жаримаси бекор қилинди
15:07 / 10.04.2024
2024 йилнинг 3 ойида “Тез ёрдам”га 3,1 миллион чақириқ бўлган
10:41 / 08.02.2024
Тез ёрдам хизматининг 3 та филиалига 30 та Volkswagen Caddy топширилди
11:16 / 20.11.2023