“Тез ёрдам” автомашинасига йўл берган ҳайдовчининг жаримаси бекор қилинди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи қоидани бузиб, ортидан келган “Тез ёрдам” автомашинасига йўл берган. Орадан 2 кун ўтиб, ҳайдовчига жарима қоғози борган.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида “103” машинасига йўл бериб, қоидани бузган ҳайдовчи жаримаси бекор қилинди, деб маълумот берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
ССВ хабарига кўра, ҳайдовчи Чилонзор тумани Катта Хирмонтепа кўчаси 48-уй қаршисида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ўзининг “Кобалт” русумли автомобилида тўхтаб турганида ортидан келган “Тез ёрдам” автомашинасига қоидани бузиб йўл берган. 2 кундан кейин унинг яшаш манзилига жарима қоғози борган. Ҳолат Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига қўлланган жарима бекор қилинган.
“Махсус база орқали текширилганда ушбу фуқаро ўз автотранспорт воситасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақт “Тез ёрдам” автомашинасига йўл бергани аниқланди. Ҳайдовчи қоидани бузган бўлса ҳам жарима жазоси ўрнатилган тартибда бекор қилинди”, – дейди Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Қаҳрамон Худойберганов. Шунингдек, ҳайдовчи фуқаролик бурчини виждонан бажаргани учун бошқарма томонидан тақдирланган.
Вазирлик ҳайдовчилардан хушёр бўлиб, имтиёзли транспорт воситаларига йўл беришларини ва бунинг учун уларга жарима солинишидан хавфсирамасликни сўраган.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
13:39 / 08.12.2024
Автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсон умрига зомин бўлди
10:06 / 24.11.2024
Ҳалоллик мукофоти: йўлдан топилган 5 минг долларни эгасига қайтарган ҳайдовчи ҳақида ҳикоя
18:44 / 12.11.2024