“Афросиёб” тезюрар поезди қўйлар подасини уриб юборди
Қўйларнинг эгаси қоидаларни бузгани ҳамда "Ўзбекистон темирйўллари" АЖга етказилган зарар учун маъмурий жазога тортилади.
Ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” тезюрар поезди темирйўлдан ўтаётган қўйлар подасини уриб юборгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 24 январ куни “Тошкент – Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган 770-сонли “Афросиёб” тезюрар поезди билан содир бўлган.
Поезд "Маликобод" ва "Қизилтепа" бекатлари оралиғида кетаётганда, темирйўлдан ўтаётган қўйлар подасидан бир неча бош ҳайвонни уриб юборган.
Аниқланишича, воқеа жойидан 300 метр узоқликда чорва молларини ҳайдаш учун махсус ажратилган жой бўлишига қарамасдан 1000 га яқин қўй подаси темирйўл ҳимоя панжарасини бузиб ўтган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Қўйлар эгаси қоидаларни бузгани ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга етказилган зарар учун маъмурий жазога тортилади.
«Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуд бўйлаб қўшимча панжара (икки қаватли тўсиқ) ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, бугунги кунда эски панжараларни тиклаш ва қўшимча панжараларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда», дейилади муносабатда.
Аввалроқ, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланган “Афросиёб” поезди Зирабулоқ-Каттақўрғон бекатлари оралиғида қўйлар подасини уриб юборганди.
Мавзуга оид
23:28 / 14.11.2024
«Миллий боғ» метро бекатида поезд техник носозлик сабаб тўхтатилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
10:47 / 07.11.2024
Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 2025 йилдан қатнай бошлайди
23:26 / 06.11.2024