Хорватия полицияси Усмонов яхтасининг Туркияга сузиб кетгани сабабли жиноий иш очди
Россиялик олигарх Алишер Усмоновга тегишли деб айтилаётган яхта санкциялар сабаб ҳибсга олинган эди.
Хорватия полицияси санкциялар туфайли ҳибсга олинган Irina VU яхтасининг ғойиб бўлиши бўйича жиноий иш очди ва бир неча кишини сўроқ қилди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, яхта россиялик олигарх Алишер Усмонов ва унинг собиқ рафиқаси Ирина Винерга тегишли.
Večernji List нашрининг ёзишича, терговга бир неча полиция бўлимлари ва прокуратура ходимлари жалб этилган. Тинтув ишлари олиб борилмоқда.
Хорватия бош вазири Андрей Пленкович гумонланувчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди. Шунингдек, у ҳодиса туфайли уч киши – навигация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, Шибеникдаги порт капитани ва Бетиндаги застава бошлиғи ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Хорватия ҳукумати Irina VU яхтасини Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган Алишер Усмоновнинг мол-мулки сифатида ҳибсга олган эди. Аммо кема портни тарк этмаслиги кераклиги ҳақидаги маълумот маҳаллий расмийлар эътиборига ҳавола қилинмаган. Оқибатда кема Хорватия ҳудудий сувларидан ташқарига эркин сузиб кетган. 2022 йил 6 октябрда яхта Туркиянинг Дидим шаҳрига етиб борган.
Алишер Усмонов вакилларининг айтишича, тадбиркор яхтага эгалик қилмайди ва Бетин шаҳридан ғойиб бўлишига унинг ҳеч қандай дахли йўқ. Шунингдек, Алишер Усмонов ўз рафиқаси билан 2022 йил ёзида ажрашган.
Мавзуга оид
22:10
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
13:46