Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЕИ молиявий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини ўрганяпти
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан билан учрашди.
Кун тартибида – савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасидаги ҳамкорлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Европа томонига мамлакат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида, хусусан, Иттифоқ томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш жараёнига кўмаклашиш» лойиҳасини амалга ошириш орқали кўрсатилаётган техник ва маслаҳат ёрдами учун миннатдорлик билдирилди.
Алоҳида тартибда икки томонлама молиявий ва техник ҳамкорликнинг асосий йўналишларини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Ижросига 76 миллион евро ажратилган 2021-2024 йилларга мўлжалланган ЕИнинг Ўзбекистон бўйича янги кўп йиллик индикатив дастури кўриб чиқилди. Дастурнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш, самарали давлат бошқаруви, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишлари Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига мувофиқлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кўп қиррали икки томонлама муносабатларни янги босқичига олиб чиқиш ниятларини тасдиқлади.
Мавзуга оид
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
08:48 / 03.06.2026
ЕИ украиналик эркаклар учун вақтинчалик ҳимоя мақомини чеклаши мумкин
17:49 / 02.06.2026