«Газпром» Қозоғистон ва Ўзбекистон билан уч томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди
Урашувда Ўзбекистонга Россия табиий газини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.
9 феврал куни Санкт-Петербург шаҳрида «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашди.
Иштирокчилар газ соҳасида уч томонлама ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
«Урашувда Ўзбекистонга Россия табиий газини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали етказиб бериш масаласи, хусусан, уч томонлама ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган дастлабки техник кўрик натижалари, етказиб беришнинг мавжуд имкониятлари ҳамда жорий йил январ ойида имзоланган «йўл харитаси»нинг ижроси муҳокама қилинди», дейилади хабарда.
Томонлар ўрганишларнинг кейинги босқичини жадаллаштириш ҳамда натижаси бўйича қисқа муддатларда уч томонлама учрашувни қайта ташкил этишга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Газпром» ўртасида тузилган йўл харитасида Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи «Ўрта Осиё – Марказ» газ қувури орқали бозор нархида табиий газ етказиб бериш учун зарурий техник чоралар акс этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон ўз газ-транспорт тизимига эгалик ва бошқарув ҳуқуқини тўлиқ ўзида сақлаб қолиши таъкидланди.
Келишувга кўра, 2023 йил 1 мартдан бошлаб Россиядан Ўзбекистонга табиий газ импорти йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024