Жаҳон | 23:57 / 09.02.2023
28716
2 дақиқада ўқилади

Путин ўз самолётида юз берган фавқулодда вазият ҳақида гапирди

Россия президенти самолёт двигателига қуш урилгани, шундан сўнг у тўхтаб қолгани ҳақида айтди. 

Фото: kremlin.ru

Владимир Путин авиация соҳаси вакиллари билан учрашувда президент самолётининг икки двигателидан бирига парвоз вақтида қуш урилганини айтиб берди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирди. 

«Қуш урилди ва битта двигател ўчиб қолди. Мен кема командиридан «Нима қиламиз?» деб сўрадим. У эса: «Амаллаймиз», деди. «Балки орқага қайтиб, ерга қўнармиз?» дедим. Охир-оқибат, оралиқ аэродромга қўндик», деди Путин. 

Путин бу ҳолат бир неча бор содир бўлганини ва ҳар доим хавфсизликни танлаш кераклигини таъкидлади. 

Шунингдек, у вертолёт учувчиси қуюқ туман туфайли парвоз қилишни рад этганини айтди. «Мен кема командириман ва қарорни ўзим қабул қиламан. Мен учмайман», деганини эслади президент. 

«Сизларнинг қўлингизда нафақат ўз ҳаётингиз, балки ўнлаб одамлар ҳаёти туради», деди Путин авиация соҳаси вакилларига. 

Мавзуга оид