Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Нидерландия Ҳаагада сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигининг Европа бўйича директори Эрик Вестстраете билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Томонлар мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, таълим муассасалари ўртасида семинарлар ва бошқа тадбирлар уюштириш орқали ўзаро муносабатларни фаоллаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Европа Иттифоқи ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Учрашув якунлари бўйича жорий йилда Ҳаага шаҳрида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш ва алоқаларни юқори даражада фаоллаштириш масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026