Жаҳон | 14:58 / 14.02.2023
24457
5 дақиқада ўқилади

Ўлжа қилинган танкларни тузатаётган механиклар ва Донбассдаги жангчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 355-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Молдова президенти Майя Санду Россия мамлакатда давлат тўнтаришига уринишга тайёрлангани ҳақида айтди. Аввалроқ Володимир Зеленский ҳам Украина разведкаси маълумотларига таянган ҳолда шу ҳақда огоҳлантирганди.
  • АҚШ ўз фуқароларини зудлик билан Россия ҳудудини тарк этишга чақирди. Франция ТИВ ҳам Беларусда бўлиб турган ўз фуқароларига шундай мурожаат билан юзланган ва бунда «Россиянинг Украинада бошланган янги юриши»га ҳавола берилди.
  • «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси иккита видео тарқатди: улардан бирида асирликдан қайтган ёлланма жангчи Дмитро Якушченконинг ўлдирилиши, бошқасида Якушченко ўзининг «афв» этилгани ҳақида гапираётгани акс этган.
  • Россияда ҳарбийларга чиқарилган ҳукмлар бўйича статистика махфийлаштирилди. Олий суд буни ФСБ ва Мудофаа вазирлиги буйруқлари билан изоҳлади.
  • Полша ва Германияда украиналик ҳарбий хизматчиларни Leopard 2 жанговар танкларини бошқаришга ўргатиш бошланди. ГФР мудофаа вазирлиги машғулотларни биринчи чорак охирида, апрел ойида якунлашни режалаштирмоқда.
  • The New York Times нашри Украина томонида жанг қилаётган россияликлар ҳақида ҳикоя қилиб, «Свобода России» легиони мавжудлигини тасдиқлади.

Кун кадри. Петровкадаги вайронгарчиликлар

Истило остидаги Ҳорливка шаҳридан тахминан 30 километр масофадаги Петровка посёлкасининг сунъий йўлдош орқали олинган тасвири. Бу  Донецк областидаги Россия қўшинлари томонидан бир неча ойдан буён ўққа тутилган ушбу қишлоқнинг Американинг Maxar Technologies компанияси томонидан олинган фотосуратларидан бири. Россия зарбалари оқибатлари кўлами бу тасвирларни Петровкада 2022 йил августида олинган кадрлар билан солиштирганда янада яққолроқ кўринади.
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Донецк областидаги фронт чизиғида турган украиналик ҳарбийлар

Россиянинг Донбассдаги юриши давом этмоқда, аммо, Украина қуролли кучлари бош штабига кўра, россиялик сафарбар қилинганлар олдинга юришдан бош тортиши билан боғлиқ ҳолатлар борган сари ортмоқда. Америкадаги Урушларни ўрганиш институти экспертлари тасдиқлашича, РФ қўшини Вуҳледар атрофида «ҳалокатли йўқотишларга учраган», Украина қуролли кучлари вакиллари эса Россия армияси ушбу шаҳарни штурм қилиш чоғида 155-денгиз пиёдалари бригадаси сараланган таркибини тўлиқ йўқотган бўлиши мумкинлигини хабар қилди. Россия мудофаа вазирлиги ўз брифингларида Вуҳледардаги муваффақиятлар ҳақида айтмоқда, Владимир Путин эса денгиз пиёдалари Украинада «қаҳрамонларча жанг қилмоқда» деб ҳисоблайди. Қуйида фронт чизиғида олинган навбатдаги суратлар.

Донецк областидаги украиналик ҳарбийлар қўлбола реактив снарядлар тайёрлашмоқда 
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Бўлинманинг Курт лақабли командири қўл остидагилар билан олдиндаги амалиёт деталларини муҳокама қилмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Захар лақабли украиналик ҳарбий хизматчи дронни учишга тайёрламоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Захар лақабли жангчиси (ўнгда) ва Курт лақабли қисм командири жанг вақти дронни бошқармоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украинларнинг баравар ўт очиш реактив тизимидан россияликлар позициялари бўйлаб ўт очилиши
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Россияликлардан ўлжа қилинган танклар таъмирланадиган завод

 

Украинадаги «Фонд Сергея Притулы» хайрия ташкилоти мамлакат шарқидаги (айнан қаердалиги — аниқ эмас) заводни молиялаштиради, Жанг майдонида ўлжа қилиб олинган Россия ҳарбий техникалари таъмирлаш учун шу ерга юборилади. Ўлжа қилинган ҳарбий машиналар тузатилиб, яна фронтга юборилади ва Украина кучлари йўқотишлари ўрнини тўлдиради. Қуйида ушбу заводдаги механикларнинг иш жараёни акс этган суратлар.

John Moore / Getty Images
John Moore / Getty Images
John Moore / Getty Images

Киев областида дафн маросими 

Киев областидаги Княжичи қишлоғида дафн маросими иштирокчилари 38 ёшли Олександр Максименконинг тобутини кўтариб кетишмоқда. Максименко кўнгилли сифатида Украина қуролли кучларига ёзилганди ва Бахмут атрофидаги жангларда ҳалок бўлди
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Олександр Максименконинг дўстлари ва яқинлари
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид