Жаҳон | 15:37 / 16.02.2023
24437
5 дақиқада ўқилади

Россиянинг турар жойга зарбалари, фронтдаги украин жангчилари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 357-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Журналист Мария Пономаренко Мариуполдаги драма театрида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани тўғрисида ёзган пости туфайли  Россия армияси ҳақида дезинформация тарқатишда айбдор деб топилди ва олти йил муддатга қамалди.
  • Россия қўшини Донецк областидаги Украина назоратида қолган Покровск шаҳрини ўққа тутди. Тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлган, яна 11 киши яраланган.
  • Миколайив областининг Снигиревка шаҳрида Россия қўшинлари истилоси вақтида ўлдирилган 27 кишининг жасади топилди (шаҳар 2022 йил март ойида Россия қўшини томонидан босиб олинганди, 10 ноябр куни эса Украина қуролли кучлари томонидан озод этилди. Украина прокуратураси жасадларда зўравонлик аломатлари аниқланганини маълум қилган — ўқ ва портлашдан олинган жароҳатлар.
  • Украина мудофаа вазири Олексий Резников президент Зеленскийнинг илтимосига кўра лавозимида қолишини маълум қилди.
  • Москва областида муддатли хизматга чақирилган 20 ёшли Сергей Гридин Украинага юборилиши ҳақида хабар топганидан сўнг ўзини ўлдирди. У ўлими олдидан хат ёзиб қолдирган, унда «бегона жойда ва бегоналар қўлида ҳалок бўлгандан кўра ўз ватанида ўлим топишга қарор қилгани» ҳақида айтган.
  • Давлат думаси Владимир Путиннинг 21 феврал кунги Федерал йиғилишга мурожаатномасидан кейин «шошилинч» чоралар қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди. Аммо гап сафарбарликнинг иккинчи тўлқини ҳақида кетмаётгани айтилган.

Донецк областида украин денгиз пиёдалари танклари 

Россия қўшини Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги позицияларини ўққа тутишда давом этмоқда — сўнгги ҳафталарда Украина қўмондонлиги ва Ғарбдаги ҳарбий таҳлилчилар РФ армиясининг Донбассда катта ҳужум бошлашини кутмоқда, аммо бу амалиёт аллақачон бошланиб кетган бўлиши ҳам мумкин. РФ мудофаа вазирлиги Донецк областидаги муваффақиятлар ҳақида хабар бермоқда — Украина томони россияликларнинг ҳужумлари қайтарилаётганини хабар қилмоқда.

Украиналик денгиз пиёдалари Т-64 танкини жангга тайёрламоқда
John Moore / Getty Images
Украиналик денгиз пиёдалари ўз бўлинмаси танк позициясининг ерости бункерида
John Moore / Getty Images
Украина армияси жангчилари Т-80 танкида ўз қисмининг ўрмондаги позициясига қайтмоқда
John Moore / Getty Images
Украина танклари гусеницаларининг дала майдонида қолган излари
John Moore / Getty Images

Покровск ўққа тутилиши оқибатлари

15 феврал тонгида Россия қўшини Донецкдан 70 километр масофада жойлашган ва Украина кучлари назоратида қолган Покровск шаҳрини ўққа тутди. Зарбалар шаҳарнинг жануби-шарқий қисмидаги «Солнечный» микрорайонига келиб тушган — кўп квартирали уйлардан бири қарийб буткул вайрон бўлган. Кечқурун Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлиб, 11 киши яралангани ҳақида хабар берди. 

Зарбага учраган бино ҳудудида ишлаётган қутқарувчилар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Покровск аҳолиси вакиллари қутқарув амалиёти боришини кузатмоқда
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Покровскда ўққа тутилган турар жой биносидан олиб чиқилган маҳаллий аҳоли вакили
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар турар жой харобаларини тозаламоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Бахмутдаги украин артиллериячилари

Донецк областининг Бахмут шаҳри 2022 йил ёзидан буён энг қақшатқич жанглар кетаётган жой бўлиб қолмоқда. 15 феврал куни Киевда Швеция бош вазири Улф Кристерссон билан бирга матбуот анжумани вақтида Володимир Зеленский қамалда қолаётган шаҳардаги вазият ҳақида шундай деди:

[Бахмут] қалъаси — омон. Мен жонли одамлар, жонли деворни назарда тутяпман. Бу бизнинг давлатимиз тарихидаги шундай қимматга тушаётган уруш. Аммо одамлар сабот билан мудофааланмоқда. Улар қалъани сақлаб туриш Украина барча ҳудудларини деоккупация қилиш учун зарурлигини тушунишади. Улар жойида мустаҳкам туришибди, ўз вазифаларини адо этишмоқда ва душманларни максимум миқдорда йўқ қилишмоқда.

«Холодный Яр» номли 93-алоҳида механизациялашган бригаданинг украиналик ҳарбийси миномётдан Россия позициялари томон ўт очмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Миномётни ўқлаётган украин ҳарбийси
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украин артиллериячилари дам олиш чоғида
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Миномёт снарядларининг бўшаган контейнерлари
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид