Ўзбекистон | 16:04 / 17.02.2023
7764
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Beeline Uzbekistan – Tumaris.Expo аёллар IT стартаплари кўргазмасининг титул ҳамкори

Фото: Beeline Uzbekistan

VEON Group таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan бир йилдан бери Tumaris.TECH аёлларнинг IT-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастури ҳамкори ҳисобланади. Лойиҳанинг кенг кўламли якуни жорий йилнинг март ойида Astrum IT академиясида бўлиб ўтадиган аёллар тадбиркорлик ташаббусларининг халқаро кўргазмаси бўлади. Кўргазма ташкилотчиси IT Park Uzbekistan ҳисобланади. Анъанага кўра, тадбирда VEON вакиллари ҳам маърузалар билан чиқиш қилишади.

Марказий Осиёнинг Tumaris.Tech дастури 2022 йилнинг февраль ойида ишга туширилган ва бошиданоқ digital-оператор томонидан қўллаб-қувватланган. Шундай қилиб, Beeline иштирокида IT соҳасида ишлаётган қизлар учун ҳакатоннинг 2-босқичи ўтказилди. Ҳакатондан ташқари, йил давомида ташкилотчилар дастур иштирокчиларига инкубация ва акселерация дастурлари орқали ўз ғояларини амалга ошириш ва уларни юқори сифатли бизнес маҳсулотига айлантиришда ёрдам беришган. Мазкур ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижалари Tumaris.Expo кўргазмасида тақдим этилади.

Тадбирда Марказий Осиёнинг барча давлатларидан 20 та энг яхши IT-маҳсулотлар, давлат ташкилотлари, хусусий компаниялар, венчур фондлар ва бизнес-фаришталар вакиллари иштирок этади. Шунингдек, иштирокчилар орасида муваффақиятли тадбиркорлар, инфлюенсерлар, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ҳам бор.

Бизнес-дастур доирасида аёлларнинг технологик тадбиркорликни ривожлантириш имкониятларига бағишланган конференцияда VEON Group компаниясининг digital маҳсулотлари бўйича директори Джордж Хелднинг нутқ билан чиқади, у жаҳон IT-бозоридаги тенденциялар ҳақида сўз олиб боради. Лойиҳа доирасида илк бор стартап-баттл бўлиб ўтади, унда кўргазма иштирокчилари ўзларининг инновацион ғояларини тақдим этишлари мумкин бўлади. Ғолиб ташкилотчилар томонидан махсус совға билан тақдирланади.

“Биз учун Tumaris.Techʼнинг асосий вазифаси Марказий Осиё қизларини минтақавий аёллар IT ҳамжамиятига бирлаштириш, у ерда мураббийлик ёрдамини олишлари, лойиҳаларни бошлашлари ва ҳамфикрларни топишлари мумкинлигидир. Биз иштирокчиларнинг бизнес ҳақидаги тушунчаларини оширишга, уларга ўзларининг энг мураккаб ғояларини ҳаётга татбиқ этишга ёрдам беришга, сунъий идрок ва электрон тижорат соҳасидаги тенденциялар ҳақида гапиришга ҳаракат қилдик. Лойиҳада Марказий Осиёнинг бешта давлатидан 1000 дан ортиқ иштирокчи иштирок этгани ва 100 дан ортиқ янги маҳсулотлар яратилганини инобатга олсак, биз лойиҳа мақсадига эришдик, деб ҳисоблайман – ва биз бу билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Қизлар ҳар доим Beeline Uzbekistan’дан профессионал ёрдам олишлари ва мутахассисларимиз маслаҳатига таянишлари мумкин”, - дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan’нинг ходимларни бошқариш, ташкилий ривожланиш ва маъмурий қўллаб-қувватлаш бўлими директори София Гайнутдинова.

“Tumaris.Tech лойиҳаси тадбиркор аёлларни бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш учун зарур кўникма, билим ва ресурслар билан таъминлаш орқали IT-соҳага жалб этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир. Ушбу лойиҳанинг мақсади Марказий Осиё минтақасида барқарор иқтисодий ўсиш, ижтимоий ривожланиш ва гендер тенглигини таъминлашдан иборат. Бугунги кунга қадар улкан ишлар амалга оширилди ва биз эришилган натижалар Марказий Осиёдаги тадбиркор аёллар ҳаётига кўрсатган таъсиридан фахрланамиз. Аммо иш бу билан тўхтаб қолмайди, чунки келажакда бошқа вилоятлардан келган аёлларга ҳам максимал даражада ва самарали кўмак беришни режалаштирганмиз”, – деди лойиҳанинг бош менежери Эльвира Салаватова.

Tumaris.Expo халқаро кўргазмаси 2023 йилнинг 11 март куни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади. Иштирокчилар учун рўйхатдан ўтиш – қуйидаги ҳаволада

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама

Мавзуга оид